Европа Иттифоқи Россия ва Беларусь ғалласининг импортини тўхтатади
Фото: Reuters
Европа Иттифоқи савдо вазирлари 1 июлдан бошлаб Россия ва Беларусдан ғалла ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тақиқловчи тарифлар жорий этишга келишиб олдилар.
Тарифлар бошоқли экинларнинг бир тоннаси учун 95 евро, мойли ўсимликлар учун эса улар қийматининг 50 фоизини ташкил қилади. Шунингдек, тарифлар лавлаги ва қуритилган нўхатлар учун ҳам амал қилади.
Янги ўзгаришларнинг эълон қилиниши Россиянинг норозилигига сабаб бўлди.
«Европа Иттифоқининг янги хабарлари ҳали таҳлил қилиниши керак. Аммо уларнинг мафкураси аниқки, Россияни ҳамма нарсадан сиқиб чиқармоқчи», — деди Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова.
Европа Иттифоқига раислик қилаётган Бельгия молия вазири Винсент Ван Петегемнинг айтишича, янги тарифлар Россия ва Беларусьдан Европа Иттифоқига ғалла импортини амалда тўхтатишга қаратилган.
«Бу чора-тадбирлар Европа Иттифоқи дон бозорининг беқарорлашувига йўл қўймайди, Украина ҳудудида ноқонуний ўзлаштирган ғалла Россия экспортини тўхтатади ва Европа Иттифоқига экспортдан тушган даромадларини Украинага қарши босқинчилик урушини молиялаштиришга йўл қўймайди», — дейди Винсент Ван Петегем.
2022 йил февралида Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Европа Иттифоқининг Москвадан дон импорти ошган эди. Европа статистика идораси маълумотларига кўра, импорт 2020 йилда 120 миллион евродан 2021 йилда 290 миллион еврога, 2023 йилда эса 440 миллион еврога ўсган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг