Етти кунлик фарзандини пулламоқчи бўлган она 3 йилга қамалди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида дунёга келганига бор-йўғи етти кун бўлган фарзандини сотмоқчи бўлган она қўлга олинди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида маълум қилинган.
Хабарга кўра, олти нафар фарзанднинг онаси бўлган 36 ёшли аёл чақалоғини сотиш орқали пул орттирмоқчи бўлган. Она ўз боласи эвазига 62 миллион сўм пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Суд фуқарони Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «А» банди (Ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган одам савдоси) билан айбдор деб топиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг