Эртага юртимиз бўйлаб «Миллий сувенирлар» фестивали бўлиб ўтади

Illyustrativ foto
2021 йилнинг 28 октябрь куни республикамизнинг барча ҳудудида «Миллий сувенирлар» фестивали бўлиб ўтади.
Фестиваль доирасида ҳунармандларнинг кўргазма-савдоси, кўрик-танлови, маҳорат дарслари ўтказилади, шу билан бирга фольклор-этнографик гуруҳлари ва бадиий жамоаларнинг чиқишлари ташкил этилади.
Фестивалнинг расмий очилиш ва ёпилиш маросими Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида бўлиб ўтади.
Фестивалнинг мақсад ва вазифалари — ички ва ташқи туризмни жадал ривожлантириш, юртимиз фуқаролари ва хорижий ташрифчилар ўртасида мамлакатимизнинг маданий-тарихий меросини кенг тарғиб қилиш, мамлакатимизнинг саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз манзил сифатидаги имижини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.
Фестивалдан кутилаётган натижа — тадбир иштирокчилари томонидан яратилган миллий сувенирлар савдосини йўлга қўйиш орқали республикамиз музейлари ва маданий мерос объектларига ташриф буюрувчилар тўғридан-тўғри ушбу объектларнинг тарғиботчисига айланади. Бу эса, ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга, ҳунармандлар бандлигини таъминлашга ҳамда уларни ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
Фестиваль якунида «Энг яхши сувенир» номинацияси бўйича ҳар бир ҳудуд учун алоҳида 1 ,2, 3-совринли ўринлар белгиланган ва ғолиблар тадбир сўнгида муносиб тақдирланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг