Эртага она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонига рўйхатдан ўтишнинг охирги куни

15:23 08 Январь 2026 Жамият
389 0

Эртага она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонига рўйхатдан ўтиш якунланади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.

Маълумот учун, 2026 йилнинг 1 ярмида бўлиб ўтадиган умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари январь, февраль, март ва апрель ойларида ўтказилади.

Жорий йилнинг 1 ярмида она (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) тили ва адабиёт фанларидан ўтказиладиган миллий сертификат имтиҳони учун рўйхатдан ўтиш 9 январгача бўлиб ўтади. Тўловлар эса 10 январь кунига қадар давом этади.

Тест синови учун талабгорлар «my.gov.uz» сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади. Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер