Эртадан метан заправкалар соат 10:00 дан 16:00 гача ишлайди
Об-ҳаво ҳароратининг бироз кўтарилиши фонида метан «заправка»лар фаолиятига киритилган вақтинча чекловлар бироз юмшатилмоқда. Энергетика вазирлиги хабарига кўра, эртага, 2 февралдан бошлаб Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида метан «заправка»лар соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият юритади.
Фақат Фарғона водийсида «метан заправка»ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб белгиланади.
Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи махсус техника ва жамоат транспортлари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланади.
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши сабабли 20 январдан метан «заправка»лар фаолиятига вақтинча чеклов киритилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг