Эроннинг янги ҳукумати музокараларга тайёр – Трамп

21:47 01 Март 2026 Дунё
780 0

АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг янги ҳукумати музокаралар олиб боришни хоҳлаётганини таъкидлади. Бу ҳақида «Контехт» Telegram-канали хабар берди.

«Улар биз билан гаплашмоқчи ва мен гаплашишга рози бўлдим. Улар буни тезроқ қилишлари лозим эди, улар жуда узоқ кутишди», — деган Оқ уй раҳбари.

Қўшма Штатлар раҳбари бу музокаралар қачон ва қаерда ўтказилишига ойдинлик киритмаган.

«Биз аввал музокара олиб борганларнинг баъзилари аллақачон ҳалок бўлди. Чунки жуда кучли зарба бердик. Улар келишувга эришиш имкониятига эга эдилар», — деб қўшимча қилган Трамп.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?