Эроннинг муваққат президенти Муҳаммад Мохбар ҳақида нималар маълум?
рон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий авиаҳалокат оқибатида вафот этди. Унинг жаноза маросими 21 май куни Табриз шаҳрида бўлиб ўтиши маълум қилинди. Шунингдек, мамлакатда 5 кунлик мотам тутилади. Ушбу давлат конституциясига кўра, бундай ҳолатда биринчи вице-президент президент вазифаларини ўз бўйнига олади. Шундай қилиб, Муҳаммад Мохбар Эрон Ислом Республикаси президенти вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. 50 кун ичида президентлик учун янги сайловлар бўлиб ўтади.
Хўш, Муҳаммад Мохбар ҳақида нималар маълум?
Мохбар 2021 йилги сайловлардан сўнг Раисий ҳукуматга келиши билан биринчи вице-президент лавозимига тайинланган эди. 68 ёшли дипломат мамлакат Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийга яқинлиги билан машҳур. Ўтган йилнинг октябрь ойида Эрон Россияга ракета ва дронлар етказиб беришга рози бўлганида Москвага ташриф билан келганди. 2010 йилда Европа Иттифоқи Мохбарни ядровий ва баллистик ракета фаолиятига алоқадорликда айблаб, унга нисбатан санкция қўллаган жисмоний ҳамда юридик шахслар рўйхатига киритганди. Шундан икки йил ўтиб чеклов олиб ташлангани ҳам маълум. Шу билан биргаликда Эрон—Ироқ уруши қатнашчиси ҳисобланади.
90 йилларда у «Дезфул» телекоммуникация компанияси директори бўлиб ишлаган. У Мостазафаннинг энг йирик жамғармасининг тижорат масалалари бўйича вице-президенти ва «Банк Сина» директорлар кенгаши раиси лавозимларида ҳам фаолият юритган.
Шунингдек, Муҳаммад Мохбар 2021 йил январь ойида АҚШ молия вазирлигининг санкциялар рўйхатига киритилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг