Эрондаги таҳликали вазият сабабли бир нечта авиарейс ортга қайтарилди
АҚШ ва Исроилнинг Эрон ҳудудига амалга ошираётган ҳаво ҳужумлари сабаб Ўзбекистондан парвоз қилган ва мамлакатимиз томон учаётган самолётлар ортига қайтарилди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» хабар берди.
Маълум қилинишича, Эрон ва Исроил ҳаво ҳудудларининг ёпилиши муносабати билан бир нечта авиарейслар жўнаш аэропортларига қайтишга мажбур бўлган. Хусусан, 5 та рейс ортга қайтган:
Андижон – Мадина йўналишида учган — 7Q4461 “Fly One Asia” рейси Андижон аэропортига;
Мадина – Тошкент йўналишида учган — 7Q4461 “Fly One Asia” рейси Мадина аэропортига;
Тошкент – Дубай йўналишидаги — HH901 “Qanot Sharq” рейси Тошкент аэропортига;
Мадина – Андижон йўналишида учган — 2U7706 “Fly Khiva” самолёти Мадина аэропортига;
Жидда — Тошкент йўналишида учган — 9S3302 “Air Samarkand” самолёти Жидда аэропортига қайтишган мажбур бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур давлатлар ҳаво ҳудудлари Тошкент вақти билан соат 11:30 дан 17:00 гача ёпиқ бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг