Эрон ўзбекистонликлар учун виза режимини бекор қилди
Эрон Вазирлар Маҳкамаси бир томонлама тартибда 32 давлат билан виза режимини бекор қилишни маъқуллади.
Виза режими бекор қилинган мамлакатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Шунингдек, рўйхатдан БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қатар, Кувайт, Ҳиндистон, Россия, Ливан, Қирғизистон, Тожикистон, Тунис, Мавритания, Танзания, Зимбабве, Маврикий, Сейшел ороллари, Индонезия, Бруней, Япония, Сингапур, Камбожа, Малайзия, Виетнам, Бразилия, Перу, Куба, Мексика, Венесуэла, Босния ва Ҳерсеговина, Сербия, Хорватия ва Беларус ҳам жой олган.
Янгилик тўғрисида Эрон маданий мерос, ҳунармандчилик ва туризм вазири Иззатуллоҳ Зурғомий Теҳрондаги Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг журналистларга маълум қилди.
Эрон вазирининг қайд этишича, ҳукумат бутун дунёга мамлакат эшикларини очмоқчи.
«Эрон дунё, одамлар билан мулоқот қилмоқчи, эронофобия билан курашмоқчи. Виза режимининг бир томонлама бекор қилиниши Эронга бемалол келадиган чет эл фуқаролари билан мулоқот қилиш учун имкониятдир», — деб таъкидлади Зурғомий.
Вазир сўзларига кўра, дастлаб 60 мамлакат билан виза режимини бекор қилиш таклифи берилган. Аммо якунда 33 таси маъқулланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг