Эрон АҚШнинг қуруқликдаги босқинига тайёр

15:10 12 Март 2026 Дунё
209 0

Архив фото

Эрон АҚШнинг қуруқликдаги босқинига тайёр, аммо Вашингтон бунга журъат эта олмайди. Бу фикрларни Эрон Ислом Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Козим Жалолий айтиб ўтди.

«Америкаликлар бунга журъат эта олишмасди. Улар бизга собиқ Ироқ ва Шом Ислом Давлати (ИШИД) вакилларини юборишни хоҳлашди. Биз, албатта, уларни қабул қилишга тайёрмиз. Бизнинг армиямиз, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси, хавфсизлик кучларимиз уларга жавоб беришга тайёр», — деди Жалолий «Россия Сегодня» медиа гуруҳининг халқаро мультимедиа матбуот марказида сўзга чиқиб.

Элчи Эроннинг АҚШ ҳужумига жавоби номутаносиб бўлиши ва Вашингтон билан мулоқот Теҳрон манфаатларига асосланиши ҳақида огоҳлантирди.

«Биз ҳеч қачон музокара қилишдан бош тортмаганмиз... Бу сафар биз [аввалги музокаралардаги хатоларни — таҳр.] такрорламаймиз ва агар музокаралар бўлса, шартлар бўлади. Биринчидан, тажовузкорни ўз ўрнига қўйиш керак», — дейди Жалолий.

Ўтган ҳафта демократ сенатор Ричард Блюменталь АҚШ вазирларининг Конгресс аъзолари билан ёпиқ учрашувидан сўнг, Эронда АҚШнинг қуруқликдаги операцияси «қўрқинчли эҳтимоли» ҳақида гапирган.

Оқ уй бу даъвони тўғридан-тўғри тасдиқламади ёки рад этмади. Оқ уй матбуот котиби Керолин Левитт Президент Доналд Трамп Эронга қўшин юборишни истисно қилмаганини, аммо ҳозирча бу «Вашингтон режаларининг бир қисми эмаслигини» айтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер