Ерда планетар миқёсдаги магнит бўронлари бошланди
Ерда кучли, планетар миқёсдаги магнит бўронлари бошланди. Бу ҳақда Россия Фанлар Академияси Қуёш астрономияси лабораторияси маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳозирги геомагнит индекси Kp G2–G3 оралиғида бўлиб, бу ўрта ва кучли магнит бўронларига тўғри келади. Олимларнинг фикрига кўра, бу ҳодиса Қуёшда икки-уч кун олдин юз берган кучли портлашлар натижасида Ерга йўналган плазма тўлқинлари билан боғлиқ.
Дастлаб портлашлар Ерга таъсир қилмайди деб ҳисобланган, аммо амалда плазма тўлқинлари сайёрага қараб ёйилган ва тарқалиш бурчаклари олдинги ҳисоб-китобларга нисбатан каттароқ, тезлиги эса анча юқори.

Тахмин қилинишича, магнит бўронлари тахминан бир кун давом этади, бироқ эртага тўхтамайди, балки асосий фазага ўтади. Бу фазада Ерга плазманинг асосий массаси етиб келади ва янада кучли геомагнит жараёнлари бошланади.
Маълумот учун, магнит бўронлари беш баллик тизим бўйича баҳоланади. G1 даражаси энг заиф бўлиб, у электр ускуна ва техникага деярли таъсир қилмайди. G3 даражаси эса кучли бўлиб, у энергия тизимларига таъсир қилади ва сунъий йўлдош навигациясида узилишлар юз беришига олиб келиши мумкин. Энг юқори даража — G5, бу ҳолда электр тармоқларида жиддий муаммолар ва сунъий йўлдошлар ишлашида катта носозликлар рўй бериши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг