«Энг илғор мутахассис» армия ўйинларига старт берилди(Фоторепортаж)

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Бугун, 18 август куни Мудофаа вазирлиги қўшинларида «Мен ғолиб» шиори остида ўтказиладиган «Энг илғор мутахассис» армия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ва мусобақаларга старт берилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.
Тошкент ҳарбий округига қарашли «Чирчиқ» дала-ўқув майдони тонг саҳардан ҳарбий хизматчилар, иштирокчи жамоа вакиллари, давлат ва жамоат ташкилоти ходимлари, фахрийлар ҳамда ёшлар ва маҳаллий аҳоли билан гавжум бўлди. Албатта, буларнинг бари карантин талабларига тўла риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.

Очилиш маросими аввалида давлатимиз мадҳияси янгради.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Курбанов ўз табрик сўзида барча жамоаларга омад тилаб, бу каби мусобақалар ҳарбий хизматчиларнинг жанговар қобилиятини ошириши, қолаверса, ёшлар қалбида она Ватанга бўлган муҳаббат, ҳарбий хизматга эса ҳавас уйғотишини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг саф майдони бўйлаб Ҳарбий парад уюштирилди. Жанговар техникаларнинг бирин-кетин олиб ўтилиши ҳам кузатувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, мусаффо осмон узра шоу кўрсатган ҳарбий авиация ҳамда ҳаво десантчиларининг парашют билан сакраш машқлари юртдошларимизга ўзгача завқ улашди.

Шу билан жамоалар «Танк биатлони» мусобақасига киришди. Шиддатли баҳсларга бой бўлган беллашув якунига кўра, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти вакиллари иккинчи ўринга сазовор бўлган бўлса, биринчи ва учинчи ўринларга Марказий ҳарбий округ жамоалари эга чиқиб, мутлақ ғолиб бўлди.
Ғолибларга Мудофаа вазири томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.












Шунингдек, «Чирчиқ» дала-ўқув майдонида «Жанговар машиналар биатлони», «Армия биатлони», «Ўқ отиш спорти» ва «Тош кўтариш» мусобақалари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақалар шу йилнинг 22 августига қадар Тошкент ҳарбий округи «Чирчиқ» дала-ўқув майдони ва Марказий ҳарбий округнинг «Сазаган» ҳамда «Каттақўрғон» полигонларида давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг