Энг бахтли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди: Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Фото: «Халқ сўзи»
БМТ кўмагида тузилган “World Happiness Report” ҳисоботига кўра дунёнинг энг бахтли давлатлари рейтинги эълон қилинди. Унда кетма-кет саккизинчи бор Финляндия биринчи поғонани банд этди. Шунингдек, рўйхатнинг кучли ўнлигидан Дания, Исландия, Швеция, Нидерландия, Норвегия, Коста-Рика, Исроил, Люксембург ва Мексика жой олди.
Литва постсовет ҳудудидаги энг бахтли давлатга айланди. Ҳисоботда Литва 16, Эстония 39, Қозоғистон 43, Латвия 51, Ўзбекистон 53, Россия 66, Қирғизистон 75, Молдова 80, Арманистон 87, Тожикистон 90, Озарбайжон 106, Украина 111-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон ўтган йилги рейтингда 47-ўринни банд этганди.
Дунёнинг кучли иқтисодиётига эга бўлган Германия 22, Буюк Британия 23, АҚШ 24, Хитой эса 68 ўринни банд этган.
Турли мамлакатлардаги бахт даражасини баҳолаш учун ҳисобот муаллифлари бутун дунё бўйлаб минглаб одамлар орасида сўров ўтказдилар. Бундан ташқари, рейтингда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, соғлом умр кўриш давомийлиги, эркинлик ва коррупция даражаси ҳамда саховат ёки мурувват мезонлари ҳисобга олинади.
Маълумот учун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2012 йилдан бери ҳар йили Жаҳоннинг бахтиёрлик даражаси ҳисоботини эълон қилади. Рейтингни шакллантиришда аҳоли жон бошига Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичлари, мамлакатда ўртача умр кўриш давомийлиги, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фуқаролик эркинликларига риоя этилиши тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, мамлакатдаги коррупция даражаси ҳисобга олинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Янги йил билан қутлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг