Эндиликда ўқувчиларга қўл кўтарган педагоглар фаолияти чекланиши мумкин

15:08 06 Декабрь 2024 Жамият
326 0

Бундай тартиб нафақат мактаб ўқитувчилари, балки мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог ва тарбиячиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани)нинг таълим ташкилотларида болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига йўл қўйган педагог ва тарбиячиларнинг келгусида болалар билан ишлаш бўйича меҳнат фаолиятини давом эттириши учун муайян чекловларни, қўшимча талабларни назарда тутиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Бу тўғрисида Президентнинг 2024 йил 2 декабрдаги “Болалар масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги ПФ-201-сонли Фармонида назарда тутилган.

Фармонга кўра, Адлия вазирлиги Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда ушбу қоидани назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Фармон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда педагогларнинг тарбияланувчилар, ўқувчи ва талаба ёшлар билан ўзаро муносабатларини тартибга солувчи барча ҳужжатларни замонавий талаблар асосида, шу жумладан, болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича таъсирчан механизмларни назарда тутган ҳолда тўлиқ, қайта кўриб чиқади.

Ҳозирча болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига йўл қўйган педагог ва тарбиячиларнинг таълим муассасасида меҳнат фаолиятини давом эттириши учун айнан қандай чекловлар жорий қилиниши маълум эмас.

Яъни янги ишлаб чиқиладиган тартибда зўравонлик ҳолатларига йўл қўйган педагогларнинг айнан таълим ташкилотида ишлаш ҳуқуқи эмас, балки бошқа ҳуқуқлари чекланиши ҳам мумкин. Бу ҳақда тегишли ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилганда билиб олиш мумкин бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер