Эндиликда айрим ўқувчилар хорижий давлатларга таълим саёҳатига юборилади

18:59 16 Ноябрь 2024 Сиёсат
412 0

“Умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими йўлга қўйилади.

2025 йил 1 мартдан бошлаб мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун назария ва амалиёт уйғунлаштирилган ҳолда малака ошириш тизими йўлга қўйилади.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:

- болалар мусиқа ва санъат мактабларининг белгиланган ўқув дастурларини тўлиқ якунлаган, умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномага эга бўлганларга “Баркамол авлод” болалар мактабларида тўгарак раҳбари сифатида ишлаши;

- маданият ва санъат йўналишидаги ОТМларида психология ва педагогика фанларини ўрганган мусиқа йўналиши битирувчиларига мактабларда мусиқа маданияти фанини ўқитиши мумкин.

2025/2026 ўқув йилига қадар мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб маданият йўналишида кадрлар тайёрлайдиган ОТМларда психология ва педагогика фанларини ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.

2025 йил 1 апрелдан бошлаб:

- мактабларда “Иқтидор” бадиий ҳаваскорлик жамоалари ташкил этилади;

- жамоалар ўртасида “Иқтидор мактаб ансамбли” республика танлови ўтказилади.

Танловнинг республика босқичи ғолиблари хорижий давлатларга таълим саёҳатига юборилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?