Энди «Instagram»да сунъий интеллект вояга етмаганларни аниқлайди
«Instagram»да вояга етмаган ҳолда катталар номидан аккаунт ишлатаётган фойдаланувчиларни сунъий интеллект аниқлайди. Бу ҳақда «The Verge» нашри хабар қилди.
Бунда тизим аккаунтда амалга оширилаётган амалларга қараб уни вояга етмаган шахс фойдаланаётганини гумон қилса, махфийлик созламалари автоматик тарзда «ўсмирлар» режимига ўтказилади.
Натижада, профиль ёпиқ ҳолатга келади, нотаниш одамлар биринчи бўлиб хабар ёза олмайди ва айрим контентларга нисбатан чекловлар қўйилади. Компания тизим хатоликларга йўл қўйиши мумкинлигини тан олиб, фойдаланувчиларга созламаларни қайта созлаш имкони қолдирилишини маълум қилган.
Функция ҳозирда АҚШда синовдан ўтказила бошланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг