Энди АҚШдаги «трак»чилар инглиз тилини билиши шарт бўлади
Иллюстратив фото
Доналд Трамп юк машиналари ҳайдовчиларидан инглиз тилини талаб қилувчи фармонни имзолади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилган.
«Инглиз тилини билиш профессионал ҳайдовчилар учун мутлақ хавфсизлик талаби бўлади. Улар йўл белгиларини ўқий олишлари ва тушунишлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги, чегара патрули, қишлоқ хўжалиги назорат-ўтказиш пунктлари ва юк оғирлигини чеклаш станциялари ходимлари билан мулоқот қила олишлари лозим. Ҳайдовчилар ўз иш берувчилари ва мижозлар билан мулоқот лаёқатига эга бўлишлари ва тегишли кўрсатмаларни инглиз тилида олишлари шарт. Бу соғлом фикр», — дейилади фармонда.
Фармонга асосан транспорт вазири Шон Даффи инглиз тилини билиш имтиҳонларини кучайтириши ва тижорий ҳайдовчилик гувоҳномасини текшириш протоколларини кўриб чиқиши лозим.
Трамп фармонида шу пайтгача ишлатилмаган ва талаб ҳам қилинмаган барча ҳайдовчилар инглизчада гаплашиш ва ўқишни билишлари шартлигини назарда тутувчи федерал қонун илова қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг