Элит ОЧЛ. Эрон чемпиони навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
Кеча, 3 ноябрь куни Осиё Элит чемпионлар лигаси мусобақасининг 4-тури доирасида Эрон чемпионатининг амалдаги ғолиби, Табризнинг «Трактор» клуби ўз майдонида Ироқнинг «Ал-Шорта» жамоаси билан куч синашди.
Учрашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга 26-дақиқада Меҳди Тораби муаллифлик қилди.
Ушбу ғалаба эвазига «Трактор» клуби турнир жадвалида 8 очко тўплаган ҳолда 3-ўринга кўтарилиб олди. Фақатгина Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» ва БААнинг «Ал-Ваҳда» жамоалари жадвалда Табриз клубидан юқорида турибди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Одил Ҳамробеков ўйиннинг 80-дақиқасида захирадан майдонга тушди. Майдонда ҳаракат қилган дақиқаларида Ҳамробеков 8 марта тўпга тегинди. У берган узатмаларнинг 89 фоизи аниқ чиқди.
Бир марта рақибнинг хавфли ҳужумига чек қўйишга эришди. Ўйин якунида «Sofascore» портали Одил Ҳамробековнинг ҳаракатларини 6,6 баллга баҳолади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг