Электрон-скоринг тизими ишга туширилади
«Маҳаллий ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини янги тизим асосида ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–17-сон, 04.02.2026 й.) қабул қилинди.
Мазкур фармонга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан давлат харидлари махсус ахборот порталида харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисининг фаолиятини идоралараро ахборот алмашинуви орқали автоматик тарзда баҳолаш имконини берувчи электрон-скоринг тизими ишга туширилади.
Бунда электрон-скоринг тизими воситасида иштирокчиларнинг давлат харидларидаги «юқори», «ўрта», «паст» ва «энг паст» ишончлилик даражалари берилади.
Юқоридагилар асосида қуйидаги рағбатлантириш чоралари кўрилиши белгиланган:
- «юқори» ишончлилик даражасига эга иштирокчилар учун закалат тўлаш талаб этилмайди;
- энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларида иштирокчилар томонидан тақдим этилган таклифларга ишончлилик даражасига мутаносиб равишда қўшимча балл берилади;
- давлат харидлари соҳасида «энг фаол тадбиркор» танловида давлат харидларидаги ишончлилик даражаси «юқори» бўлган давлат харидлари иштирокчиларининг номзодлари қўллаб-қувватланади.
Шунингдек, давлат харидларидаги ишончлилик даражаси «паст» ва «энг паст» бўлган иштирокчиларнинг:
- харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишига рухсат этиладиган давлат харидларининг юқори қийматига нисбатан меъёрлар белгиланади;
- бепул онлайн ўқув курслари орқали малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг