Электр таъминоти сифати яхшиланмоқда
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Марҳамат туманидаги “Роҳат” маҳалласида “Мингтепа” гидроэлектростанцияси фойдаланишга топширилиш арафасида.
— Мазкур лойиҳа қиймати 8 миллион АҚШ долларини ташкил этади, йилига 25,6 миллион КВт соат электр энергияси ишлаб чиқаради, — дейди вилоят ҳокимлиги масъул ходими Рустамжон Эшонов. — ГЭС ишга туширилгач, ҳудуддаги 9 минг 200 та хонадон мунтазам электр энергияси билан таъминланади.

Айтиш жоиз, вилоятда электр таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш учун 30 миллион АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган. Бунинг натижасида 30 та микрогидроэлектростанциялар қурилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг