Электр энергияси ва табиий газ қурилмаларини ўрнатиш тартиби ўзгартирилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг «Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди (16.04.2025-й. АВ рўйхат рақами 3005-1).
Эндиликда энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида ўрнатиладиган энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари Мажбурий ижро бюроси вакилининг иштирокисиз уланади, рўйхатга олинади ва пломбаланади.
Энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари ўрнатилгандан ва улангандан кейин етказиб берувчининг ва истеъмолчининг ваколатли ходими иштирокида приборни ўрнатиш тўғрисида икки нусхада далолатнома тузилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.04.2025 йилдан кучга кирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг