Элдор Юлдашевга халқаро даражадаги академик унвони берилди
Фото: Кинематография агентлиги
Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент филиали директори Элдор Юлдашевга Истанбул академиясининг «Фахрий академик» унвони тақдим этилди.
Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати маълум қилди. Истанбул академияси – 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, Туркия Республикасидаги биринчи ва профессионал киномактаб саналади.
Киноакадемия ҳозирда «Қодир Хас» университети, Нью-Йоркнинг Колумбия университети, Италиянинг Пегасу университети билан ҳамкорликда таълим жараёнларини олиб боради. Унинг битирувчилари Туркиянинг кўзга кўринган киномутахассислари бўлиб етишган.
Эндиликда Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент филиали ҳам Истанбул академияси билан профессионал кадрлар етиштириш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг