Эл ардоғидаги файзли маскан
Чор атрофи қардош Қирғизистон Республикаси ерлари ва тоғлар билан қуршалган анклав ҳудуд –тоғлар водийси Шоҳимардонда жойлашган музейимизнинг ўзига хос тарихи бор. У 1989 йили шоир Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан Умумжаҳон маданий меросини асраш, фан ва маданиятни ривожлантиришга хизмат этувчи халқаро ташкилот ЮНЕСКО томонидан очилган. Ўтган йилларда бу жойга кўп тарих ва адабиётга қизиққан кишилар қадами етиб, омма учун азиз зиёратгоҳга айланди.
Мозийгоҳ ҳудуди 2 гектардан иборат, 200дан ошиқ зина босиб чиқиладиган тепаликда жойлашгани боис у жойдан Шоҳимардон қишлоғи кафтдагидек кўринади. Музейдан ташқари Ҳазрати Али (ҳа, ривоят қилишларича динимизда улуғлардан саналувчи тўрт чаҳорёрлардан бирини қабри шу жойда), Шоҳи Толиб ва шоир Ҳамзанинг мақбараси бизнинг тасарруфимизда. Музейимиз ичида 7та зал мавжуд бўлиб, 150-200 йил олдинги рангтасвир асарлари, уй-рўзғор ва заргарлик буюмларидан иборат экспонатлар қўйилган.
Шу ўринда вилоятимиз ҳокими, сенатор Ҳайрулло Бозоров кейинги йилларда олиб борилган капитал таъмирлаш ишларида раҳнамолик кўрсатгани, Фарғона Давлат Университети тарих, география факултетлари устозларига ички залларни безатишда берган маслаҳатлари учун миннатдорчилик билдириб ўтамиз. Шу ёрдамлар туфайли гўзал қиёфа касб этиб, анча ободонлашган музейимизга жорий йилнинг ёз ва куз ойларида Республикамизнинг турли шаҳар-вилоятлари, Хитой, Корея каби дўст давлатлардан туристик гуруҳлар вакиллари ташриф буюрдилар. Уларда музейдан ташқари мақбаралар ҳам ажойиб таассурот қолдирганлиги, яна кўп маротаба келишни ният қилганликларига гувоҳ бўлдик. Аkбатта, саёҳат-сайёҳлар бизга моддий. томондан ҳам фойда келтирмоқда.
Яқинлашаётган янги 2026 йилда олдимизга қўйган вазифа, қиладиган ишларимиз кўп. Музейи мақбараларни безатиш иши охирига етказилиб, вилоят ҳокими ва Фарғона вилоят тарих-ўлкашунослик музейи директори Элёрбек Раҳимов кўмаклари билан турли тилларни биладиган гидлар ишга олинади, музей ичига монитор экранлари ўрнатилади. Музейни келаётган хорижлик саёҳатчиларга ҳам ёқадиган пойтахт даражасидаги жойга айлантирамиз. Тез-тез маданий-маърифий тадбирлар ўтказиб, ёш олимлар тадқиқот олиб боришларига яхши шароит яратиб, халқ маънавиятини янада оширишни ҳам ният қилдик.
Гулнозхон НАЖМИДДИНОВА,
Фарғона вилоятидаги Шоҳимардон тарихи, табиати ва Ҳамза Ниёзий музейи раҳбари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг