Экстремизмга қарши курашиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилган эди.
Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш конвенциясини бундан буён ҳам амалга ошириш тўғрисидаги фармойиши ижросини таъминлаш, шунингдек, ушбу Конвенция нормаларини имплементация қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ушбу қонун лойиҳаси шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлашга, конституциявий тузумни ва давлатнинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга, фуқаролар тинчлигини, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни сақлашга, экстремизм соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам беришга, уларнинг оқибатларини бартараф этишга, шунингдек жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашга имкон бериши билан аҳамиятли.
Айни пайтда қуйи палатада қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёни кетмоқда. Мазкур ҳужжатни маромига етказиш, уни такомиллаштириш юзасидан жамоатчиликнинг таклифларини олиш мақсадида қонун лойиҳаси парламент қуйи палатаси расмий веб-сайтидаги “Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳалари” (http://parliament.gov.uz/uz/laws/discussed/23927/) рукнига жойлаштирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 5 йилда 103 фоизга ошди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг