«Экспорт уч қадамда» лойиҳаси — амалда
«Оҳангарон қувур металлургия заводи» корхонасида Тошкент вилоятида фаолият юритаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда вилоят божхона бошқармаси раҳбари Қаҳрамон Умаров бошчилигида бир гуруҳ божхона ходимлари билан тадбиркорлар, экспортёр ва қайта ишлаш корхона раҳбарлари учун очиқ мулоқот ташкил этилиб, Савдо-саноат палатаси ва Солиқ бошқармаси масъул ходимлари ҳам иштирок этишди.

Учрашувнинг асосий мақсади,мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари учун божхона соҳасида яратилаётган енгилликлар, қулайликлар, хусусан «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режими, «Экспорт уч қадам» тизимининг афзалликлар тўғрисида хабардор этиш, муаммоларни эса жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Рақамларга кўра, жорий йилнинг 5 ойи давомида 35 та ташкилот томонидан 611 партиядаги, оғирлиги 155,53 минг тонна, қиймати 81,56 млн. АҚШ долларига тенг бўлган товарлар «қайта ишлаш режимига» расмийлаштирилган бўлиб, 2 минг 768 партиядаги, оғирлиги 112,72 минг тонна, 140,47 млн. АҚШ долларига тенг бўлган товарлар қайта ишлашдан сўнг экспортга олиб чиқилган.
«Экспорт уч қадамда» лойиҳаси ишга тушгандан сўнг бугунги кунга қадар Тошкент вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги чегара божхона постларида «Экспорт уч қадамда» тизими орқали 155 та декларациялар расмийлаштирилган бўлиб, ушбу декларацияларни расмийлаштириш учун ўртача 15-20 дақиқа вақт сарфланди.

Корхона мутасаддилари билан ўтказилган суҳбат давомида тадбиркорларнинг соҳага оид таклиф ва фикрлари, уларнинг мавжуд муаммолари ўрганилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг