Экологик партия тозаланган ёмғир сувидан фойдаланиш дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда

13:49 18 Март 2024 Жамият
430 0

Фото: Экологик партия матбуот хизмати

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Осиё мамлакатларида сув танқислиги шароитида тозаланган ёмғир сувидан фойдаланиш дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда.

“Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатимизда ёмғир сувидан фойдаланиш тизимини жорий этиш дастурини қабул қилишни таклиф қилмоқда. Партиямиз бу борада таклифлар ишлаб чиқиб, ҳукуматга тақдим этади”, — дейилади Экологик партия хабарида.

Матбуот хизмати маълумотларига кўра, биргина Марказий Осиёда сўнгги 50-60 йил ичида музликлар майдони қарийб 30 фоизга қисқарган, Ўзбекистон эса “сув стресси” азият чекаётган давлатлар рейтингида 25-ўринни эгаллаган.

Экологик партия тўғри тозаланган ёмғир суви турли ишлаб чиқариш жараёнларида қайта фойдаланиш учун маълум талабларга жавоб беради, деб ҳисоблайди.

“Мутахассисларнинг фикрича, ёмғир сувидан фойдаланган ҳолда бир киши кунига ўртача 71 литргача ичимлик сувини тежаш имконини беради”, — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, сув танқислиги туфайли республикада сўнгги пайтларда йиллик сув истеъмоли ўтган асрнинг 80 йилларидаги 64 миллиард куб метрдан 51-53 миллиард куб метргача камайган. Республикада бир киши бошига сувнинг солиштирма истеъмоли йилига 1,56 минг куб метргача камайди, аҳоли сони эса йиллар давомида 15 миллион кишидан 2023 йилда 36,8 миллион кишига ўсди.

Марказий Осиё давлатлараро сув ресурсларини мувофиқлаштирувчи комиссияси маълумотларига кўра, 2040 йилга бориб минтақада сув билан таъминланганлик бу мамлакатлар истеъмоли ва иқтисодиётининг ўсиши туфайли деярли 25 фоизга – бир киши бошига йилига 1,5 минг куб метргача камайиши мумкин. Амударё ва Сирдарёда сувнинг ортиқча сарфланиши уларнинг қуйи оқимида сув ресурсларининг танқислигига, хусусан, Орол денгизининг қуришига олиб келди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?