Экоакцияда ўн минглаб кўчатлар экилди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Мамлакатимиз бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда. Бўстон туманида ўтказилган экоакцияда бир куннинг ўзида 10 минг тупга яқин кўчатлар ўтқазилди.
— Бунинг учун туманимиз иқлимига ва тупроқ шароити талабларига мос тушувчи павлония, ясин, катальпа каби манзарали ва бир неча турдаги мевали дарахтлар кўчатлари танлаб олинди, — дейди меҳнат фахрийси Ойзода Исмоилова. — Бугун эккан ниҳолларимиз 4-5 йилдан сўнг дарахтга айланади. Улардан саноат соҳасида бемалол фойдаланса бўлади. Мевали дарахтлар орқали эса ички бозорларимизни хавфсиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мумкин.

Бу каби тадбирлар барча шаҳар ва туманларида давом этяпти. Зеро, Андижон вилоятида жорий йилнинг баҳор фаслида 10 миллион тупга яқин кўчат экиш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг