ЕХҲТ Урганчда ёшлар учун медиасаводхонлик бўйича тренинглар ўтказди

Фото: "Халқ сўзи"
Шу йилнинг 19-20 август кунлари Урганч шаҳрида «Ёшлар медиа саводхонлиги – радикаллашув ва терроризмга қарши курашишда самарали восита» мавзусида икки кунлик тренинг ўтказилди.
Тадбир Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори лойиҳасининг ижрочи ҳамкори бўлган Ўзбекистон Журналистларини қайта тайёрлаш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси кўмагида ташкил этилди.
Тренингда журналистлар, блогерлар ва нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Машғулотлар нотўғри маълумотларни аниқлаш кўникмаларини мустаҳкамлашга, шунингдек, оммавий ахборот воситалари билан ишлашга масъулиятли ёндашувни тарғиб қилишга қаратилган бўлиб, иштирокчилар деструктив контентга қарши курашишда танқидий фикрлаш, фактларни текшириш, шунингдек, рақамли воситалардан фойдаланиш ва киберхавфсизликни таъминлашнинг аҳамиятини муҳокама қилдилар. Амалий сессиялар давомида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.
ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори, элчи Антти Картунен очилиш сўзида рақамли даврда ёшлар ўртасида медиасаводхонликнинг муҳимлигини таъкидлади. «Медиасаводхонликни ривожлантириш – бу нафақат сохта янгиликларни аниқлаш қобилияти, балки танқидий фикрлаш ва ҳар қандай ёшда ҳар қандай манбадан олинган маълумотларга масъулиятли ёндашувни шакллантиришдир», – деди Антти Картунен.

Шунингдек, у ЕХҲТнинг терроризм ва радикаллашувга қарши курашиш бўйича кенг қамровли ёндашувини ва унинг доирасида медиа саводхонлик профилактика чораларининг муҳим элементи сифатида қаралишини таъкидлади. Ушбу ёндашув инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, қонун устуворлиги тамойиллари ва давлат тузилмалари, фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги инклюзив ҳамкорликка асосланган бўлиб, булар хабардор ва экстремистик ғояларга қарши тура оладиган ёшларни тарбиялашнинг асосий элементларидир.
Тренинг ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори томонидан ҳарбий-сиёсий йўналиш доирасида терроризмга қарши курашишни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг қамровли лойиҳа доирасида амалга оширилди. Тадбир ёшлар учун янада хавфсиз ва хабардор рақамли муҳит яратиш мақсадида мамлакатнинг турли ҳудудларида ўтказилаётган бир қатор ташаббусларнинг бир қисми бўлди. Бундай тренинглар Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг