Эйнштейннинг машҳур сурати рекорд нархга сотилди

19:44 20 Март 2025 Дунё
317 0

Алберт Эйнштейннинг тилини кўрсатган машҳур фотосуратининг асл нусхаларидан бири Бостондаги кимошди савдосида катта миқдордаги пулга —338 630 долларга сотилди. Савдоларни «RR Auction» аукцион уйи ўтказди.

Фото: «RR Auction»

Бу сурат 1951 йил 14 мартда фотограф Артур Сасс томонидан олинган. Ўша куни Эйнштейн ўзининг 72 ёшини нишонлаган, зиёфат тугагач, у дўстларининг уйига олиб бориб қўйиш таклифидан фойдаланган. Олим автомобилга ўтириши биланоқ, репортёр ундан суратга тушишни сўраган. Камералардан чарчаган олим бунинг ўрнига тилини кўрсатган — шу тариқа рамзий кадр пайдо бўлган.

Кейинчалик Эйнштейн газетада ушбу суратни кўриб, имзо чекиш ва дўстларига совға қилиш учун унинг 9 та нусхасини сўрайди. Шу нусхалардан бири кимошди савдосига қўйилди.

Лотнинг дастлабки нархи 40 минг доллардан сал кўпроқни ташкил этганди, аммо коллекционерларнинг қизиқиши ставканинг сезиларли даражада ошишига олиб келди. Натижада сурат 338 630 долларга сотиб олинди.

Ушбу нусха нацистлар Германиясидан АҚШга қочиб ўтган ва Принстон университетида ишлаган, шу масканда Эйнштейн билан танишган иқтисодчи Отто Натан номига ёзилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?