Эҳтиёжманд оилаларга байрам совғалари топширилди
Ғайрат ОТАЖОНОВ/«Халқ сўзи». Юртимизда ижтимоий ёрдамга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун қулайликлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг шаҳар ва туманлардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан Наврўз айёми ва муборак Рамазон ойи муносабати билан ташкил этилган саховат тадбирлари эҳтиёжманд оилаларга байрам шукуҳини олиб кирмоқда.

— Қорақалпоғистон Республикасидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари ҳудудларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга байрам совғаларини тақдим этмоқда, — дейди Кегейли туманидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори Рита Турданова. — Туманимизда ўн беш минг тўрт юздан ортиқ оила истиқомат қилади, улардан бир минг уч юз битта оила «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган. Бугун шундай оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларига қўшимча мевали кўчат дарахтлари ҳам тарқатилди. Эътиборлиси, томорқаларига кўчат экиб, боғ яратиш тараддудида бўлишаётгани бизни қувонтиради.
Байрам кунларида ўтказилган саховат тадбирларида сўз олганлар шу каби эзгу ишлар «Инсон қадри учун» деган тамойилнинг амалдаги ифодаси эканини таъкидлашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг