ЕЧЛ 1/8 босқичига қуръа ташланди. Испания ҳамда Германияда дерби кўрамиз
21 февраль куни, Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичига қура ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижаларига кўра, Испания ҳамда Германиянинг гранд клублари бир-бирига қарши майдонга чиқишадиган бўлди.
Мадрид дербисида «Реал Мадрид» жамоаси «Атлетико Мадрид» клубини қабул қилса, Германиянинг «Байер» клуби «Бавария» жамоаси уйида меҳмон бўлади.
Умумий қуръа натижалари қуйидагича кўриниш олган:
«Брюгге» — «Астон Вилла»
«Боруссия Д» — «Лилль»
«Реал» — «Атлетико»
«Бавария» — «Байер»
«ПСВ» — «Арсенал»
«Фейеноорд» — «Интер»
«ПСЖ» — «Ливерпуль»
«Бенфика» — «Барселона»
Аҳамиятлиси шундаки, «Барселона» ҳамда «Реал Мадрид» клублари фақатгина финалда тўқнаш келиши мумкин.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг