Душанбадан Ўзбекистонда кунлар кескин совий бошлайди

13:31 02 Ноябрь 2025 Жамият
233 0

«Ўзгидромет» 3-6 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 3 ноябрда Қорақалпоғистон республикасида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-4 ноябрда 0-5 даража илиқ, 4-6 ноябрда 0-5 даража совуқ, кундузи 3 ноябрда 7-12 даража илиқ, 4-6 ноябрда 7-12 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 4 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 ноябрда 4-9 даража илиқ, 4-6 ноябрда 2 даража совуқ — 3 даража илиқ гача пасаяди, кундузи 3 ноябрда 13-18 даража илиқ бўлади, 4-5 ноябрда 8-13 даража илиқ, 6 ноябрда 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон 3 ноябрда ва 4 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 5-6 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 5 ноябрда айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3 ноябрда кечаси 6-11 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади, 4-6 ноябрда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиққача пасаяди, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон 3 ноябрда ва 4 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 5-6 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3 ноябрда кечаси 6-11 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади, 4-6 ноябрда кечаси 0-5 даража илиққача пасаяди, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 4 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3 ноябрда кечаси 6-11 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ, 4-6 ноябрда кечаси 0-5 даража илиққача пасаяди, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 4 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 5 ноябрда айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3 ноябрда кечаси 6-11 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 4-6 ноябрда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиққача, кундузи 8-13 даража илиққача пасаяди.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 3-5 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади. 6 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 5-6 ноябрда айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-12 даража илиқ, 4-6 ноябрда кечаси 3-8 даража совуққача, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиққача пасаяди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?