Дунёда йўқ бундайин дафтар
Бундан беш олти йил илгари маҳалламизда тадбиркор аёллар деярли йўқ эди. Иштиёқ ва қобилият бор бўлса-да, аммо имконият етарли эмасди. Маҳаллаларда “Аёллар дафтари” жорий этилганидан кейин вазият ўзгарди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз аёллар рўйхатга олиниб, уларни қўллаб-қувватлаш механизми йўлга қўйилди. Кўплаб хотин қизлар ўз бизнесини бошлади, турли соҳаларда мустақил фаолият юритиш имконига эга бўлди. Маҳалламизда ҳам бу ўзгаришлар яққол сезилди. Бу яратилган имкониятлардан фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик фаолиятимни бошладим. Дастлаб молиявий кўмак берилди, зарур шарт шароит яратилди. Бу қўллаб-қувватлаш менга ишонч бағишлади. Илгари режаларимни амалга оширишга иккиланардим, бугун эса аниқ мақсад ва барқарор даромадга эгаман.
Томорқамдаги иссиқхонада гидропоника усулида қулупнай етиштиряпман. Ушбу усул тупроқсиз, сув ва минерал моддалар орқали экин парваришлаш имконини беради. Натижада серҳосил ва сифатли маҳсулот олинади. Фарзандларим билан биргаликда йил давомида ҳосил олишга эришяпмиз. Бугун қулупнайларимиз бозорга чиқарилмоқда. Яхшигина даромад келтиряпти.
Замонавий технологиялар меҳнатни енгиллаштирди, самарадорликни оширди. Илгаригидек мавсумий қийинчиликларга боғланиб қолмасдан, йил давомида режали ишлаш имкони яратилди. Бу эса оила фаровонлигига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Мамлакатимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган эътиборни алоҳида таъкидлаш жоиз. Яратилаётган имкониятлар, амалий ёрдам ва ишонч учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдираман.
Иқлим УЗОҚОВА
(Сурхондарё вилояти)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг