Дунё океанлари хавф остида

19:17 05 Июнь 2024 Дунё
547 0

Раҳимова Нодира / ЎзЖОКУ талабаси. Дунё океанлари олдида 3 та хавф турибди. Бунинг натижасида денгиз ҳайвонлари ва табиат жиддий зарар кўриши мумкин.

Янги тадқиқотларга кўра, дунё океанлари иссиқликнинг меъёридан ошиб кетиши, кислородни йўқотиш ва кислоталаниш каби таҳликаларга юз тутмоқда. Бир вақтнинг ўзида содир бўладиган бундай ҳодисаларга дунё океанининг бешдан бир қисми бардош бера олмаслиги мумкин.

Инсон фаолияти билан боғлиқ бўлган, жумладан, ёқилғи газлари чиқарилиши, ўрмонларнинг қисқартирилиши каби ҳолатлар океан юзасининг бешдан бир қисмини юқорида айтилган учта хатарга нисбатан заифлаштириб қўяди.

Тадқиқотчи Жоел Вонг иссиқлик даражаси ошиб кетиши денгиз ҳаётининг кўплаб қисми нобуд бўлишига сабабчи эканини таъкидлайди. Бу эса дунё бўйлаб денгиз экотизимлари ҳамда балиқчилик соҳасини инқирозга бошлаши мумкин.

Бундан тахминан 252 миллион йил олдин кислород етишмовчилиги сабаб Ер ўз тарихидаги энг йирик йўқ бўлиш ҳодисасини бошдан кечирган. "Буюк ўлим" деб ном олган ушбу ҳодиса туфайли денгиз мавжудоти авлодларининг учдан икки қисми қирилиб кетган. Шу туфайли ҳам океанларни ҳимоя қилиш инсоният ҳаётида жуда катта рол ўйнайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?