Дубайда мушкул аҳволда қолган аёллар Ўзбекистонга қайтарилди
Иллюстратив фото
Дубай шаҳрида мушкул аҳволда қолган уч нафар аёл Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ушбу шаҳардаги Бош консулхонасига таяниб, «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ўзбекистонлик И.Х., И.Г. ва унинг вояга етмаган фарзанди И.М. 2024 йил 22 декабрь куни яқин қариндошининг таклифи билан БААга келган ва Дубай шаҳрида ижара уйга жойлашган. Ўтган вақт мобайнида улар БААда бўлиш учун виза расмийлаштирмасдан ноқонуний яшаб келган.
Меҳмонларни БААга таклиф қилган шахс 23 февраль куни Қатарга чиқиб кетаётганини айтиб, алоқани узган. Март ойи бошида хонадон эгаси ижара пулини тўлаш кераклигини, агар ижара пули тўланмаса, хонадонни тарк этишни талаб қилиб, уларни кўчага ҳайдаган.
«Ҳамюртларимиз билан суҳбат давомида уларнинг турар уй-жой, озиқ-овқат ва ватанга қайтиш учун маблағлари йўқлиги ойдинлашди», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Бош консулхона ходимлари Амирликлардаги «Аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатиш маркази» хайрия ташкилоти ва фаол ватандошлар билан биргаликда ёрдамга муҳтож фуқароларга барча зарур ёрдамларни кўрсатган. Уларнинг БААда ноқонуний яшаб келган муддатда ҳисобланган 2 минг 178 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорлик ушбу мамлакатнинг тегишли органлари билан олиб борилган музокаралар натижасида ижобий ҳал қилинган.
«Uzbekistan Airways»нинг БААдаги ваколатхонаси эса фуқароларнинг Ўзбекистонга қайтиши учун Дубай—Тошкент қатновига ҳеч қандай тўловларсиз чипта расмийлаштириб берган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг