Дональд Трамп Европани Украинага кўпроқ маблағ сарфлашга чақирди

10:56 14 Март 2024 Дунё
664 0

Фото: Reuters

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Европа Украинани молиялаштиришга кўпроқ пул сарфлаши кераклигини айтди. Бу ҳақда у “Newsmax” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Журналистлар Трампдан агар у президентликка қайта сайланса, Украинага ажратиладиган маблағни қисқартириш ниятидами ёки йўқлигини сўради. Бунга жавобан Трамп Европани Украина учун АҚШ билан бир хил маблағ сарфлашга чақирди.

“Европа Украинага 100 миллиард долларга кам сарфламоқда. Бу Америкага нисбатан адолатсизлик, америкалик солиқ тўловчиларга нисбатан адолатсизлик”, — дейди сиёсатчи.

Аввалроқ, АҚШ президенти Жо Байден давлат котиби Энтони Блинкенга Украинага ёрдам кўрсатишни топширган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?