Доллар курси тушишда давом этмоқда

16:06 26 Сентябр 2025 Иқтисодиёт
219 0

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 сентябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 61,04 сўмга тушди ва 12 138,67 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 151,81 сўмга тушиб, 14 176,75 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли эса 0,73 сўмга пастлади ва 145,36 сўмни ташкил этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?