ДХХ телеграм каналлари орқали наркосавдо билан шуғулланган 20 нафар шахсни қўлга олди
Юнусободда яшовчи фуқарони овлоқ жойда дўппослаган 3 нафар шахс ДХХ томонидан ушланган.
Аниқланишича, безорилик содир этган шахслар ва жабр кўрган фуқаро ҳам аслида «Телеграм» мессенжерида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи канал аъзоси бўлишган.
Яъни, жабрланган фуқаро канал администратори топшириғига кўра, муқаддам белгиланган жойга яшириб кетилган наркотикни харидорларга етказиб бериш ўрнига уни ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олган.
Ҳозирга қадар бу каби эгасини алдаб, наркотикларни ўзлаштириб олган кўплаб «закладчик»лар жазолаш билан шуғулланувчи 17 нафар шахс томонидан аёвсиз калтакланган ва бу жараён тасвирга олиниб, топшириқ бажарилгани ҳисоботи тариқасида каналга жойлаштирилган. Канал администратори ҳар бир топшириқ учун уларга 300-500 АҚШ доллари миқдорида пул берган.
2022 йилнинг октябрь, ноябрь ҳамда 2023 йилнинг январь, февраль ойларида ушбу 20 нафар шахс қўлга олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг