ДХХ Фарғонада психотроп моддаларнинг йирик партиясини тўхтатиб қолди
Кўп миқдорда кучли таъсир қилувчи дорилар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Фарғона вилоятида тезкор тадбир ўтказилган
Жумладан, Қўқон шаҳрида ҳаракатланаётган «Gentra» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, тезкор тадбир ходимлари иштирокида кўздан кечирилган.
Маълум бўлишича, мазкур автомобилда йўловчи сифатида кетаётган, мазкур шаҳарда истиқомат қилувчи, 1994 йилда туғилган шахсга тегишли Қирғиз Республикасидан контрабанда қилинган 2 минг 797 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 2511-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг