ДХХ Чегара қўшинлари қўмондони ўринбосари Бахтиёр Мансуров вафот этди
2025 йил 5 ноябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонининг ўринбосари полковник Бахтиёр Мансуров 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари расмий каналида хабар берилди.
Полковник Мансуров Бахтиёр Муминович 1957 йил 27 февралда Жиззах шаҳрида туғилган. 40 йилдан ортиқ умрини Қуролли Кучларга бағишлаб, 1979 йилдан буён Мудофаа вазирлиги ҳамда Чегара қўшинларида турли раҳбарлик лавозимларида хизмат олиб борган.
Мансуров узоқ йиллик хизмат фаолияти давомида кўп маротаба мукофотланган. Хусусан, 2024 йилда Чегара қўшинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвони билан тақдирланган.
«Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарияти ва шахсий таркиби Бахтиёр Муминовичнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур таъзия билдириб, ҳамдардлик изҳор қилади», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг