«Динамо» аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олди

16:47 19 Февраль 2026 Спорт
1149 0

Фото: «Динамо» ПФК

Янги мавсумда янги марраларни кўзлаётган «Динамо» ПФК жамоаси янги мавсум олдидан яна бир легионер билан ўз сафини кучайтирганини маълум қилди.

Самарқанд клуби матбуот хизматининг хабар беришича, аргентиналик 30 ёшли ҳимоячи Сальвадор Санчес билан келишувга эришилган. У жамоа сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган. Ушбу футболчи марказий ва чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнай олади.

Сальвадор Санчеснинг сўнгги жамоаси Чилининг «Депортес Икике» клуби бўлиб, у мазкур жамоа билан хайрлашгач, жорий йилнинг январида ойида эркин агентга айланганди.

Санчес «Ривер Плейт» клуби тарбияланувчиси бўлиб, у профессионал футболдаги фаолияти давомида Аргентинанинг «Арсенал Саранди», «Сантамарина», «Олимпо», Грециянинг «Волос», «ПАС Ламия», Литванинг «Паневежис» ва Чили чемпионатининг «Кокимбо Юнидо» ҳамда «Депортес Икике» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?