Давлатимиз раҳбари Кумушкон маҳалласида бўлиб, сайёҳлик салоҳияти ва меҳмон уйларини кўздан кечирди

Давлатимиз раҳбари Паркент туманидаги Кумушкон маҳалласида бўлиб, сайёҳлик салоҳияти ва меҳмон уйларини кўздан кечирди.
Бу соҳага кўплаб имтиёзлар берилиб, ташаббуслар қўллаб-қувватланмоқда. Туризм қишлоқларида зарур инфратузилма ташкил этиляпти. Бу имкониятлардан фойдаланиб, хонадонида меҳмон уйи очганлар талайгина.
Охирги йилларда Кумушконга сайёҳлар келиши кўпайган. Бугунги кунда саксондан ортиқ хонадонда меҳмонхона ташкил этилган. Уларда йилига 172 минг нафар сайёҳга хизмат кўрсатилмоқда.
Шундай тадбиркорлардан бири Олим Юсубов сой бўйидаги ҳовлисида 48 ўринли меҳмон уйи очган. Хоналар миллий услубда, шинам қилиб жиҳозланган. Меҳмон уйи йилига 2 мингдан зиёд сайёҳга хизмат кўрсатади.
Президентимиз бу ердаги ободлик ва омилкорликни кўриб, шундай лойиҳаларни бошқа сўлим масканларда ҳам ташкил этиш кераклигини таъкидлади. Тадбиркорларга зарур маблағ ажратиб, қўшимча хизматлар ташкил этишига кўмаклашиш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берди. Маҳаллаларда ички имкониятларни юзага чиқариш аҳолини банд қилишда катта манба экани қайд этилди.
Бу жойларга сайёҳлар сўлим манзаралардан баҳраманд бўлиш учун келади. Шунингдек, Масжидали зиёратгоҳи ҳам диққатга сазовор жойлардан бири.
Тошкент вилоятида мингга яқин шундай меҳмон уйлари бор. Уларда 2 минг 500 та иш ўрни яратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг