Давлат захирасидаги ерни танишлари ёрдамида ҳужжатлаштириб, сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

15:26 24 Февраль 2025 Жамият
147 0

Фото: Иллустратив

Бухоро шаҳрида давлат захирасидаги 10 сотих ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда аниқланишича, фуқаролар А.Ф. ва муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро К.Д. ўзаро тил бириктириб, бошқа бир фуқаро Н.И.га «Ўтрор» аҳоли пунктидаги давлат захирасида бўлган 10 сотих ер майдонини гўёки ўзларига тегишли эканлигини айтиб, сотишга уринган.

Маълум бўлишича, қонунбузарлар давлат захирасидаги ушбу ер майдонини танишлари ёрдамида 37 минг АҚШ доллари эвазига ҳужжатларини расмийлаштириб олиб беришини ваъда қилиб, фуқаро Н.И.нинг ишончига киришган.

«Фуқаро А.Ф ушбу келишилган пулнинг 30 минг 100 АҚШ долларини олган вақтида тезкор тадбир ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди», — дейилади департамент хабарида.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?