Давлат хизматчилари учун махсус ўқув семинарлари ташкил этилмоқда

Давлат хизматида фаолият юритаётган ҳар бир ходимнинг ислоҳотлардан хабардорлиги, сиёсий-ҳуқуқий билимининг юқорилиги, дунёқарашининг кенглиги муҳим ҳисобланади.
Ҳафтанинг ҳар жума куни, 9:00да Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг youtube канали ҳамда ilm.argos.uz малака ошириш платформаси орқали тақдим этилаётган «Сиёсий-маърифат соати» шу мақсадда ўтказилмоқда. Мазкур ўқув соати вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва ходимлари учун мўлжалланган.
Ўқув соатларида маърузачилар томонидан мамлакатимизда ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, Президент сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишдаги очиқлик ва ошкораликни таъминлаш масалалари, аҳоли билан мулоқот қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш, ёшларга оид ижтимоий муаммоларни самарали ҳал этиш, давлат хизмати самарадорлигини ошириш, мамлакатимиз ва жаҳонда содир бўлаётган муҳим воқеалар тўғрисида маълумотлар берилмоқда.
Бугун ҳам иш куни аввалида бошланган ўқувда ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, ёш сайловчиларни сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишини таъминлаш, Марказий Осиё ва Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши учрашувлари, шунингдек, Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг электрон хизматлари ҳақида маълумот берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг