Дам олиш кунлари нисбатан илиқ об-ҳаво кузатилади
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» агентлиги хабар берди.
Прогнозларга кўра, бугун, 9 январь куни ҳудуднинг катта қисмида кундузи ҳаво 8-11 даража илиққача кўтарилса, 10-11 январь, шанба ва якшанба кунлари 12-15 даража илиққача исийди. Кечаси ва эрталаб ҳам ҳарорат кўтарила бошлайди, якшанба кунига келиб ҳарорат 0-3 даража илиққача кўтарилади.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 9 январь куни кундузи 9-11 даража илиқ бўлади. Шанба ва якшанба кунлари аста-секин кечалари 1-3 даража илиққача, кундуз кунлари 13-15 даража илиққача кўтарилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг