Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда
«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, 19-21 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади.
Шанба куни чўл ҳудудларда ва республика жанубида, якшанба куни Ўзбекистоннинг марказий ҳудудлари бўйича кундузги ҳарорат 32-34 даражага етади.
20-21 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу кунларда ҳаво ҳарорати 23-28 даража атрофида бўлади.
Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахт Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Кундузги ҳаво ҳарорати: бугун 26 даража, эртага 28-30 даража, якшанба куни эса 32-34 даража атрофида бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тошкентда «заклатчик»ларни ушлаган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг