Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади
Сўнгги кунларда Ўзбекистон ҳудуди ёз учун жуда қулай ҳарорат фонида нам ҳаво массалари таъсири остида бўлди, 13 июндан бошлаб эса жанубдан қуруқ ва бироз иссиқ ҳаво кириб кела бошлайди. Бу ҳақида «Ўзгидромет» хабар берди.
Унда айтилишича, асосан, кам булутли об-ҳаво кузатилади ва ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади. Жума куни кундузи ҳарорат 33-35 даража бўлади, дам олиш кунлари 36-38 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида эса ҳарорат 40-42 даражагача кўтарилади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Шунингдек, айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат жума куни кундузи 35 даража атрофида, дам олиш кунлари ҳарорат 36-38 даражагача кўтарилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг