“Дада дегин” фильми тез кунда юртимиз кинотеатрларида намойиш этилади
Кинематография агентлиги ҳамда Ўзбекистон миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ва “Киномания” киностудияси ҳамкорлигида суратга олинган, режиссёр Муҳаммадисо Абдулҳаировнинг “Дада дегин” фильми яқин кунларда катта экранларда намойиш этилади.
Драма жанрида суратга олинган мазкур картинада узоқ йиллардан буён фарзандсизликдан қийналаётган оилада кечган воқеликлар тўғрисида ҳикоя қилинади. Бош қаҳрамон Ботир ака ўзи бефарзанд аммо бешик ясовчи уста образида гавдаланади. Унинг ҳаётдан ягона илинжи фарзандли бўлиш ёхуд бола тилидан чиққан “дада” каломини эшитиш эди.
Фильмдаги асосий конфликт бола асраб олиш қароридан сўнг бошланади. Бундан ташқари, бешик ясаш сирлари, бешик учун фойдаланиладиган турли анжомлар ва бошқа қизиқарли кадрлар филмдан жой олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг