Cоғлиқни сақлаш вазири ўринбосари бошқа вазирликда иш бошлади

19:00 07 Август 2023 Иқтисодиёт
1069 0

Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Отабек Рустамович Фозилкаримов Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Отабек Фозилкаримов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Жамшид Қўчқаров Шерзод Кудбиев ўрнига вазир лавозимига тайинланганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер