Чустдаги мис конида геологик қидирув ишлари кучайтирилмоқда
Наманган вилоятида йирик саноат лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ишлар тобора қизғин тус олмоқда. Улардан бири Чуст туманида жойлашган “Аличелек” мис кони бўлиб, давлатимиз раҳбарининг 2024 йилда Наманган вилоятига ташрифи давомида Хитойнинг "China Mining (Shanxi) Energy Group Co. LTD" корпорацияси томонидан бу ерда мисни қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳаси тақдимоти ўтказилган эди. Шундан сўнг инвесторлар томонидан амалий ишга киришилиб, геологик қидирувлар бошлаб юборилган.
Дастлабки қидирувлар якунига кўра, ҳудудда 50 минг тоннадан кўпроқ қимматбаҳо металл захираси мавжудлиги тахмин қилинмоқда. Мутахассислар айни пайтда қазиб олинган нодир тош намуналарини чуқур ўрганиш учун ихтисослаштирилган лабораторияга юборишяпти.
— Умумий қиймати 200 млн. долларлик ушбу лойиҳа доирасида мисдан ташқари, геологик қидирув ишлари натижасида истиқболда кумуш ва олтин қазиб олиниши хам мақсад қилинган, корхона тўла қувватда ишга тушганидан сўнг 400 та доимий меҳнат ўрни яратилади, — дейди Чуст тумани ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари Ибратали Тўхтасинов.
Куни кеча Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов хитойлик инвесторлар билан биргаликда Чуст тумани “Қорақўрғон” маҳалласи ҳудудидаги истиқболли кон майдонида амалга оширилаётган лойиҳанинг бориши билан танишди. Айни жараёнда туманда саноатни ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилиши билан алоҳида аҳамиятга эга бўлган лойиҳа ижросини жадаллаштириш вазифалари келишиб олинди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг